Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Салибчилар адовати

Француз олимларидан бири Алконт Хенри Декастре 1892 йилда ёзган «Ислом» номли китобида айтади: «Билмадим, агар мусулмонлар ўрта асрларда ёзилган қиссалардан хабардор бўлишса, христианларнинг қўшиқларидаги маъноларни тушуниб қолишса, нима дейишар экан? Чунки бизнинг барча қўшиқларимиз, ҳатто XII асрдан илгари пайдо бўлганлари ҳам салибчилик урушларига сабаб бўлган битта фикрдан келиб чиққан. Уларнинг ҳаммаси ҳам мусулмонларнинг динидан том маънода бехабарлик оқибатида мусулмонларга нисбатан гина-адоват билан тўла. Бундай қўшиқлар натижасида ақлларда Ислом динига қарши ана шундай қиссалар, зеҳнларда хато тушунчалар мустаҳкам ўрнашиб қолди. Уларнинг баъзилари ҳозиргача ақлларда ўрнашиб турибди. Бу қўшиқларни тўқиганларнинг ҳаммаси мусулмонларни мушрик, мўмин эмас, бутларга ибодат қилувчилар ва диндан чиқиб кетганлар деб ҳисоблашар эди». Ўрта асрларда Европада насроний дини раҳбарлари томонидан мусулмонлар ва уларнинг дини ана шундай сифатланар эди. Бу сифатлар мусулмонларга қарши адоват уйғотиш. насроний оламни қўзғатиш учун ишлатилди ва натижада салибчилик урушлари бўлди. Уруш тугагандан бир неча аср ўтгач, мусулмонлар XV асрда Ғарбга ҳужум қилишди. Бу даврда Исломий Давлат Константинополни фатҳ этди. Кейин XVI асрда Европанинг жануби ва шарқини фатҳ қилиб, у ерларга Исломни олиб кирди. Бу фатҳлар натижасида Албания, Югославия, Болгария ва бошқа жойлар аҳолисидан миллионлаб одамлар Оллоҳнинг динига кирдилар. Бу ҳол салибчиларнинг адовати янгиланишига сабаб бўлди ва «Шарқий масала» юзага келди. «Шарқий масала» исломий қўшинларни қайтариш, исломий фатҳни тўхтатиш ва мусулмонларнинг хатарини даф қилиш учун Европага ёрдам беришни англатар эди. Исломга ва мусулмонларга нисбатан европаликларнинг қалбида чуқур ўрнашган мана шу адоват Европадаги барча насронийларни мактаблар, шифохоналар, жамиятлар номи билан Ислом оламига миссионерлик ҳаракатларини қўллашга ундади. Шунингдек, бунга беҳисоб маблағ ва куч сарфлашга, манфаатлари ва сиёсатлари бир-бирига зид бўлса ҳам, бу борада ҳамфикр бўлишга, бу иш учун давлатлари ва халқларини бирлаштиришга, бу ишни консуллари ва элчихоналарининг ҳам асосий вазифасига айлантиришга ундади.


Ғарбликларнинг, хусусан инглизларнинг қалбларида мана шу яширин салибчилик адовати ва жирканч гиналар мусулмонларга қарши ушбу жаҳаннамий режаларни пайдо қилди, ўз юртимизда мана шундай хорланишимизга сабаб бўлди. Лорд Алленби 1917 йили инглизлар Қуддус шаҳрини босиб олгач, шаҳарга кираётиб: «Ниҳоят бугун салибчилик урушлари тугади», деб айтганлари унинг қалбидаги

 

138-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203